platina.uz
Жамият

18 минг ўринли ётоқхона қурилиши ваъда қилиняпти

18 минг ўринли ётоқхона қурилиши ваъда қилиняпти
2023 йил давлат дастури лойиҳасига кўра, йил якунига қадар олий таълим муассасаларида 18 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш, ушбу лойиҳалар доирасида қурилаётган талабалар турар жойларини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Бу ўқув йилида талабалар ётоқхонаси ҳар йилгидан-да шов-шувлироқ ва муаммолироқ бўлди. Ётоқхона етишмаслиги натижасида талабалар пойтахт бўйлаб сарсон бўлишди, уй тополмай, кўчаларда, машиналарда тунаб қолишди. 2023 йил февраль-сентябрь ойларида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари талабалар турар жойларини қуриш учун ер майдонларини ажратади. Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ҳамда инвестиция дастури доирасида талабалар турар жойларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштирилади. Шунингдек, энди талабаларни ётоқхонага онлайн жойлаштириш имкониятларини берувчи Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизмат ҳам жорий этилади. Бу хизматни ишга тушириш учун берилган муддат — 2023 йил май. Бунда:
  • ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid