platina.uz
Жаҳон

Зилзиладан жабр кўрган оилаларнинг ҳар бирига давлатдан 10 минг лирадан ёрдам кўрсатилади –  Ражаб Тоййиб Эрдўғон

Зилзиладан жабр кўрган оилаларнинг ҳар бирига давлатдан 10 минг лирадан ёрдам кўрсатилади –  Ражаб Тоййиб Эрдўғон
Туркиянинг ўн вилоятида содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этиш учун давлат барча воситалар ва имкониятларни ишга солди. Бу ҳақда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон зилзила эпицентри бўлган Қаҳрамонманраш шаҳрига бугунги ташрифи давомида маълум қилди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, ер силкиниши эпицентри бўлган Қаҳраманмараш вилоятида содир бўлган икки зилзила қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга кўра, 8574 кишига етган, яна 49133 киши жароҳат олган. 6444 та турар-жой биноси вайрон бўлган. Туркия президенти эпицентри Қаҳраманмарашда бўлган икки зилзиладан жабр кўрган оилаларнинг ҳар бирига давлатдан 10 минг лирадан ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, табиий офат зонаси аҳолиси, агар хоҳласа, Анталия, Алания ва Мерсиндаги меҳмонхоналарда қолиши мумкин. Президент зилзиладан жабр кўрган 10 та вилоят аҳолисини бошқа офатлар ҳудудида бўлгани каби бир йил ичида ҳам янги квартиралар билан таъминлашни мақсад қилганини айтди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid