Метродаги тирбандликнинг сабаблари очиқланди, ечими ҳам

https://youtu.be/j8yzZRSuPMk Айни шу статистика бугунги кундаги метро йўналишларида кузатилган тирбандликнинг биринчи сабаби, дейиш мумкин. Шундай экан, бу каби тирбандликларнинг олдини олиш учун масъуллар томонидан қандай ечимлар кўриб чиқиляпти?” Масъуллар нима дейди, йўловчилар қандай фикрда? “Toshkent metropoliteni”ДУК матбуот хизмати раҳбари Тўйчи МИРЗАЕВнинг изоҳ беришича, метродан фойдаланувчилар сони илгариги давр билан солиштирганда ортгани сабабли тиғиз вақтларда белгиланган вақт интерваллари қисқартирилган. Бошқа пайтларда йўловчилар оқимини инобатга олган ҳолда ҳаракат давом этади. Шунингдек, қайсидир бекатда йўловчилар метродан фойдаланиш кўрсаткичи кўп бўлса, ўша линияга автоматлашган тизим орқали қўшимча поезд ҳаракати йўлга қўйилади. Бугунги кун ҳолатига кўра, Марказий Осиёда ягона саналган, 1977 йилда иш бошлаган, умумий узунлиги қарийб 60 км.ни ташкил этувчи Тошкент метрополитенида тирбандликларни бартараф қилиш борасида метро вагонлари сони 4 тадан 5 тага кўпайтирилган. Бу орқали илгари бир вақтнинг ўзида 1 000 нафар йўловчи ташилган бўлса, эндиликда бу кўрсатгич 1 200 – 1 250 нафарни ташкил этмоқда. Қолаверса, жорий йилдан бошлаб метро станциялари яқинида жойлашган 31 та ОТМ ларида эрталабки дарс бошланиш режими ўзгартирилди. Мисол учун илгари дарс жараёнлари 08:30 да бошланган бўлса, эндиликда бу вақт 08:30, 09:00, 09:30 қилиб белгиланди. Бу ҳам ўз-ўзидан метролардаги тирбандликларнинг олдини олишига хизмат қилади. Метрополитен фойдаланувчилари учун яна бир янгилик. Жорий йилдан бошлаб яна 14 та 4 вагонли ҳаракат таркибини Россия федерациясидан пойтахтимизга олиб келиш режалаштирилган. Ушбу жараён босқичма-босқич амалга оширилади. Шу ўринда савол туғилиши мумкин: “Илгари содир бўлган турли техник носозликлар поездлар сони кўпайганида ёки ҳаракат вақтлари қисқарганида яна содир бўлмайдими?”
Тўйчи МИРЗАЕВ, “Toshkent metropoliteni” ДУК матбуот хизмати раҳбари:
– Ўтган йил давомида бир нечта техник носозлик ҳолатлари кузатилди. Бу сир эмас, ҳаттоки ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалди. “Toshkent metropoliteni”нинг ижтимоий тармоқларида ҳам бу хусусида расмий муносабат билдирилди. Шундан сўнг метронинг барча ходимлари шу сингари жараёнларга янада сергак қарашлари назоратга олинди. Қолаверса, техник кўриклар ҳам янада кучайтирилди. Шу билан бир қаторда метродан фойдаланувчи юртдошларимиздан ҳаракат давомида ўзаро ҳурматни сақлашлари ва метродан тушаётган йўловчиларга аввал йўл бериб, кейин вагонларга чиқишлари ҳамда вагон эшикларига суянмасликларини сўраб қолган бўлардик. Сабоҳат ИБОДОВА, метро навбатчиси:
– 20 йилдан бери метрополитенда фаолият юритаман. Мен метро фойдаланувчиларидан тартиб-интизомга ва тозаликка қатъий риоя қилишларини сўраб қолган бўлардим.
Йўловчилар фикрича, айрим ОТМларда талабаларнинг ўқиш соатлари ўзгартирилгани ва интерваллар қисқартирилгани каби чоралар сабаб метрополитен ҳаракатланишида ҳақиқатан ҳам анчагина ўзгаришлар бор, аммо тирбандликлар йўқ эмас.
Маълумот ўрнида: Масъулнинг бизга маълум қилишича, жорий йил давомида “Қўйлиқ 7” ва “Сергели 5” бекатлари туташтирилиши режа қилинган. Бу орқали 7 та ерусти метро станцияси фойдаланишга топширилади ва мавжуд станциялар сони 50 тага етади. МДҲ мамлакатлари орасида ҳозирда 4-ўринда турувчи Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 2023 йил якунига қадар 70 км.дан ортади ҳамда Москва ва Санкт-Петербург метрополитенларидан кейин 3-ўринни эгаллайди.
< p style="text-align: right;">Aббос ИМОМОВ
