platina.uz
Жамият

Камолиддин Раббимов: “Сурия халқига ҳам ёрдам бериш чораларини топишса, янада яхши бўларди”

Камолиддин Раббимов: “Сурия халқига ҳам ёрдам бериш чораларини топишса, янада яхши бўларди”
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Туркия ва Сурияда юз берган зилзилаларга оид муҳим таклиф билан чиқди.
Маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 8 мингга яқин, омон қолганларни топишга умид камаймоқда. Туркия ва Суриядаги зилзиланинг оқибатлари кўпчилик ўйлагандан кўра каттароқ ва фожиалироқ экани маълум бўляпти. Туркиянинг ўзида вафот этганлар сони, кечаги маълумотларга кўра беш минг атрофида экан. Лекин, ҳали аксарият бузилган уйларнинг остидаги одамлар чиқарилгани йўқ, шунинг учун улар тириклар ёки вафот этганлар сафига қўшилмаган. Euronews’нинг айтишича, вафот этганлар сони саккиз баравар кўп бўлиши мумкин экан. Қиёслаш учун, 1966 йилда Тошкентдаги жуда кўплаб уйларнинг бузилишига сабаб бўлган зилзиланинг кучи 5.2 бал бўлган экан. Маълумотларга кўра, ўшанда саккиз инсон вафот этган, юзлаб одамлар жароҳатланган. Туркиядаги зилзила эса 7.2-7.8 бални ташкил қилган, ер бир неча марта такрорий қимирлаган. Мана шу фожиа фонида, кўплаб давлатлар қатори, Ўзбекистон ҳам юздан ортиқ қутқарувчини, беш-олтита кинологдан иборат гуруҳни юборгани – бироз бўлса-да таскин беради. Ўзбекистоннинг, туркий давлатларнинг ёрдами, бошқаларникидан кўп бўлса бўлиши керак, лекин кам эмас. Имкон топиб, Сурия халқига ҳам ёрдам бериш чораларини топишса, янада яхши бўларди. Балки, Сурияга ҳам ёрдам берилаётгандир, мен бехабардирман...деб ёзган у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid