platina.uz
Спорт

Ёш курашчиларимиз зилзила ўчоғидан олиб чиқилди

Ёш курашчиларимиз зилзила ўчоғидан олиб чиқилди
Туркиянинг Кахраманмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анқара шаҳрига олиб келинди. Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан амалга оширилган жараён муваффақиятли ўтказилди. Ҳозирда барча ҳамюртларимизнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олишади ва у ердан Тошкентга қайтиб келишади. Хабар берганимиздек, кеча Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Шуҳрат Мамадалиев ҳамюртларимизни мамлакатимизга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетган эди. Бугун у делегациямизга қўшилиб, спортчи ва мураббийларимизнинг Тошкентга қайтиб келиш жараёнига бошчилик қилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid