platina.uz
Жамият

Туркиядаги зилзила жойидан икки ўзбекистонлик топилди

Туркиядаги зилзила жойидан икки ўзбекистонлик топилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади. 2023 йил 7 февраль 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар фуқаро вагот этган, 15 нафар ватандошларимиз қидирилаётган эди, булардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда. Шунингдек, 17 нафар ватандошларимизни (булардан 13 таси спортчилар) зилзила содир бўлган ҳудуддан Истанбулга келишларига ёрдам кўрсатилди. Қидирув ва ёрдам ишлари давом этмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid