Соғлиқни сақлаш вазирининг икки “тили“: бирида коррупцияга қарши курашади, иккинчиси билан эса...

МАЪЛУМОТ УЧУН: Какистократия юнонча сўздан олинган бўлиб, энг ёмон, энг паст малакали ёки энг виждонсиз фуқаролар томонидан бошқариладиган бошқарув тизими деган маънони англатади.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эса вазирнинг бу гапларини кескин қоралаб чиқди. Агентликка кўра, бу гаплар тизимда коррупциявий жиноятлар сони ортишига, шифокор касби обрўси пасайишига, соғлиқни сақлаш тизимига халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади. Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий мақсади шифокорларни рағбатлантиришда беморлардан пул олиш сингари (ихтиёрий ёки ихтиёрий эмаслигидан қатъи назар) ноқонуний хатти-ҳаракатларни бартараф этиш ва ҳақ тўлашнинг тоифаланган механизмини жорий этиш бўлиши кераклигини билдирди. Аввалроқ хабар берганимиздек, Статистика агентлиги 2022 йил учун кўрсаткичларни сарҳисоб қилганда мамлакатдаги энг паст ўртача ойлик айнан тиббиёт ва таълим соҳасига тўғри келган эди. Бундан ташқари, президент Шавкат Мирзиёев ҳам айнан шу соҳаларни ўнглаш масаласини биринчи ўринга қўйганди. Дунёда қандай? Коррупция ҳамма жойда бор, дейишингиз мумкин. Лекин сиз билан биз айтаётган ва ўйлаётган "ҳамма жой" асосан собиқ иттифоқ давлатлари сирасига киради. Айнан шу мамлакатларда тиббиётда ойлик энг кам ва порахўрлик урчиган. Худди Ўзбекистондагидек. Вазир ҳам буни очиқ айтди, яшириб ўтирмади. Шифокорлар учун энг катта ойлик маош Австралияда: 22,5 минг доллар. Ундан кейин АҚШ (17 минг) ва Гонконг (14,5 минг) турибди. Канада (12 минг), Сингапур (11 минг) ва Янги Зеландия (10 минг) кучли олтиликни якунлайди. Осиёдан Жанубий Кореяда 9 минг, Японияда 8,5 минг, Қатар ва Саудия Арабистонида 5 минг доллардан белгиланган. Қардошларимиз Туркия ва агрессор Россияда 1,2 мингдан, Хитойда 1,1 минг доллар ойлик берилади. Рейтинг охирида кутилганидек Ўзбекистон турибди. Ўқитувчи ва шифокорлар ойлигини ошириш ҳақида 5 йилдан бери гапирилади. Аммо шу вақт ичида вазирлар бир неча марта алмашдию, маош ошмаяпти. Ўзи ойлик ошишига умид қилиш мумкинми? Вазир Иноятов тиббиёт ходимлари пора олишига норасмий рухсат бериб қўйди. Энди коррупцияни йўқотиш ҳақидаги ҳар қандай гап кулгили, ишонарсиз ва аянчли чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз: сал аввалроқ Наманганда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов билан учрашувда аҳоли тизимнинг бир гуруҳ мансабдорларига оид коррупциянинг ҳиди келаётган маълумотларни очиқлаганди. Вазир эса бу маълумотларга жавобан “Валломати бўлса ҳам ишдан кетади” дея муносабат билдирган.
ЗАҲИРИДДИН
