platina.uz
Жамият

Наманганда уй портлаши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Наманганда уй портлаши оқибатида 4 киши жароҳатланди
Бугун, 7 февраль куни соат 7:30 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Нуробод» МФЙдаги уйлардан бирида газ портлади. Бу ҳақда ФВВ хабар берди. Маълум қилинишича, соат 07:30 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Нуробод» МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз яшаш уйида, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда. Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ходимлари чиқишган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid