platina.uz
Жамият

Давлат дастури лойиҳаси: ўз вақтида олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади

Давлат дастури лойиҳаси:  ўз вақтида олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади
Жорий йилнинг 6 февралидан бошлаб 17 февралига қадар жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этилган  Давлат дастури лойиҳасида пенсионерлар учун ҳам муҳим янгилик ўрин олган. Яъни 2024 йил 1 январдан пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилиши назарда тутилган. Маълум қилинишича, натижада 2,4 минг нафардан ортиқ фуқарога 21,7 млрд сўм миқдордаги пенсия тўлаб берилиши имконияти яратилади. Шунингдек, ногиронликни белгилашда фуқароларга қўшимча енгилликлар яратиш мақсадида 2023 йил 1 мартдан бошлаб ногиронлик идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви асосида фуқаролар касаллигининг оғирлиги ва унинг асоратларидан келиб чиқиб уларнинг иштирокисиз белгиланади. Натижада йиллик 27 минг нафар фуқаро (25 фоиз) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормайди ва уларга ногиронлик сиртдан белгиланади. Ногиронликни белгилашда даволаш муассасаларидан касаллик тарихи кўчирмалари электрон қабул қилинади (Тошкент шаҳрида апробациядан ўтказилган) ҳамда ушбу маълумотлар асосида ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid