platina.uz
Жамият

Ўзбекистоннинг Туркиядаги ваколатхонаси огоҳлантиради

Ўзбекистоннинг Туркиядаги ваколатхонаси огоҳлантиради
Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси жиддий огоҳлантириш билан фуқароларга мурожаат қилди. "Кучли зилзилала қайта содир бўлаётганлиги сабабли қуйдагиларга қатъий риоя қилишга чақирамиз! Агар сиз зилзила  содир бўлаётган вилоятларда бино ичида бўлсангиз ҳужжатлар ва зарур нарсаларни олиб, бинодан тезда чиқинг. Хонадан чиқаётганда лифтда эмас, зинапоялардан фойдаланинг. Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг,  очиқ жойга ўтинг. Тинчланинг ва бошқаларни тинчлантиришга ҳаракат қилинг", - дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги Элчихонаси Тел.:+905380358534 Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош Консулхонасига Тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39 мурожаат қилишлари мумкин.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid