platina.uz
Жамият

Самарқандда банкоматни ўғрилаб кетган шахслар қамоққа олинди

Самарқандда банкоматни ўғрилаб кетган шахслар қамоққа олинди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ичида 720 млн сўм бўлган банкоматни ўғрилаб кетган 4 эркак ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 25 январь куни Э. Т. «102» қисқа рақамга қўнғироқ қилиб, Каттақўрғон тумани Алишер Навоий маҳалласи Навоий кўчасида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан банкомат қурилмаси ўғрилаб кетилганини билдирган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида «Таварон» маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғриланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган. Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни 29 ёшли Х. О., 28 ёшли Б. А., 25 ёшли О. З. ва 29 ёшли Б. Н. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid