platina.uz
Жамият

Нукус воқеалари бўйича судланган Пўлат Шамшетов вафот этди

Нукус воқеалари бўйича судланган Пўлат Шамшетов вафот этди
Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган шахслардан бири Пўлат Шамшетов кеча тонгда тергов ҳибсхонасида юрак хуружидан вафот этгани бўйича хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Мустақил комиссия аъзолари жорий йилнинг 6 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюриб, ўлим ҳолати сабабларини, жумладан ҳибсхонадаги шароитлар, камера ёзувлари, дастлабки тиббий ҳулоса ва бошқа тегишли ҳужжатларни ўрганишади. Шунингдек, марҳум билан битта камерада бўлган шахслар ва тергов ҳибсхонаси ходимлари билан суҳбат ўтказилади. Ўрганиш натижалари ҳақида жамоатчилик хабардор қилиниши маълум қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг собиқ бўлим бошлиғи, марҳум Пўлат Шамшетов одамларни оммавий тартибсизликларга чақиргани ва ўзи ҳам намойишларда фаол иштирок этгани учун 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
"Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига Комиссия аъзолари номидан таъзия изҳор этамиз", - дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid