platina.uz
Жамият

"Ғалаба – Хайратон" темир йўли қачон очилишига аниқлик киритилди

"Ғалаба – Хайратон" темир йўли қачон очилишига аниқлик киритилди
Ижтимоий тармоқларда "Ҳайратон – Мозори Шариф" темирйўлини бошқариш ҳуқуқи Қозоғистоннинг "Мансур Фатиҳ" компанияси ихтиёрига ўтгани учун Ўзбекистондан Афғонистонга юкларни ташиш тўхтатилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. "Ўзбекистон темир йўллари" Афғонистонга юкларни ташиш тўхтатилганлигига изоҳ берди.
2022 йил декабрь ойида Афғонистоннинг махсус комиссияси билан кўриб чиқилиб, келишилган “Согдиана транс” ШК ва Афғонистон темир йўллари ўртасидаги янги шартнома шартларини Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари томонидан янгитдан шарҳланиши ва бунда ОАВда нотўғри маълумот тарқатилаётгани тушунарсиз вазиятни юзага келтирмоқда.
Афғонистон томонидан Хайратон станциясида амалга ошириши лозим бўлган техник ишларини, ўзлари томонидан белгиланган муддатларда амалга ошира олмагани тўғрисида хеч қандай тушунтириш берилмаяпти. Хайратон станциясига етказиб берилган вагонларни бўшатиш ва қайтариш ишларини ташкил этиш учун Афғонистон темир йўл бошқармаси “Мансор Фатеҳ” компаниясини билан шартнома имзолагани тўғрисида маълумот тарқатилган эди. Афсуски, ушбу ташкилот 31 январга қадар Хайратон станциясида келишилган муддатда ишларни ташкиллиштиришга улгурмаган. Бундан ташқари “Согдиана транс” ШК томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб қувватлаш мақсадида вақтинчалик автомобиль транспорти орқали юклар ташувини ташкиллаштиришда ёрдам беришига қарамай, қўшни давлат томони тадбиркорларга юкларни автомобиль транспорти орқали ташимаслик тўғрисида тавсия бераётгани хақида маълумотлар келмоқда. Шу билан бирга, Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбариятининг илтимосига кўра кейинги хафта бошида Термиз шаҳрида Афғонистонга темир йўл орқали юкларни ташишни ташкил этиш, Хайратон станциясига етказиб бериш ва олиб чиқишни ташкил этиш бўйича “Согдиана транс” ШК ва Афғонистон темир йўл бошқармаси ўртасида янги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда. Шартнома имзоланган кундан бошлаб Ғалаба – Хайратон темир йўли очилиши ҳақидаги янгиликларни маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid