platina.uz
Жаҳон

Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди

Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Қирғизистонда январь ойида 9 киши “Цефтриаксон” туфайли анафилактик шокга (аллергик реакция) учради, улардан бири вафот этди. Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “AKIпресс” хабар берди. Аллергик реакциялар Ҳиндистон, Ўзбекистон, Британия, Хитой, Миср, Туркия, Россиянинг “Цефтриаксон” препаратига нисбатан кузатилган. Бешта ҳолатда уйга ташриф буюрган ҳамшира беморни анамнез текшируви, тиббиёт ходимлар кўрикигидан ўтказмай препаратни қўллагани аниқланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, анафилактик шок билан касалланишнинг кўпайиши тенденцияси мавжуд бўлиб, бу антибактериал препаратларни назоратсиз, мантиқсиз қўллаш натижаси бўлиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, парентерал юбориш қатъий шифокор назорати остида ва фақат соғлиқни сақлаш ташкилотларининг даволаш хоналарида амалга оширилиши керак.
“Анафилактик шок кўринишидаги ножўя реакцияларнинг юқори частотаси, зўравонлиги ва бир зумда ривожланишига эътибор қаратиш лозим. Антибактериал препаратлар қатъий равишда рецепт бўйича чиқарилиши керак. Дори-дармонлар департаменти ҳар қандай шубҳали ён таъсир ҳақида хабар беришни сўрайди", - дейилади Қирғизистон ССВ баёнотида.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid