platina.uz
Таҳлил

Наманганда аҳолининг бир тиббиёт муассасаси мансабдорларига оид очиқлаган маълумотларидан коррупциянинг ҳиди келаётгандек

Наманганда аҳолининг бир тиббиёт муассасаси мансабдорларига оид очиқлаган маълумотларидан коррупциянинг ҳиди келаётгандек
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Наманган вилоятида журналист ва блогерлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашди. Учрашув чоғида аҳоли вакилларининг Уйчи тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мансабдорларининг хатти-ҳаракатларига оид очиқлаган маълумотларидан эса коррупциянинг ҳиди келяпти. Яъни вазир билан мулоқот чоғида аҳоли вилоятнинг Уйчи тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мансабдорларининг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдирган. Хусусан, аҳоли вакилларидан бири мазкур тиббиёт муассасасидаги мансабдорларнинг қилмишларини қўл телефонига муҳрланган далиллар билан Соғлиқни сақлаш вазирига очиқлаган. Вазирлик матбуот хизмати эса Соғлиқни сақлаш вазири эса одамларни қийнаётган муаммоларни эшитиб, уларни жойида ҳал қилиш чораларини кўрганини маълум қилди. Мазкур жараён муҳрланган видеоҳаволада эса Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов аҳоли вакилларининг очиқлаган маълумотларига жавобан “Валломати бўлса ҳам ишдан кетади” дея муносабат билдирган. Воқеалар ривожини кузатамиз, тез орада мазкур ҳолатга оид муҳим маълумотлар чиқиб қолса ажабмас.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid