platina.uz
Жамият

Вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазо чораси кучайтирилиши мумкин

Вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазо чораси кучайтирилиши мумкин
Ўзбекистонда номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (118, 119-моддалар), шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда), 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-модда), 16 ёшга тўлмаганга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш (129-модда) жиноятлари учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди. Унга кўра, Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаcи ишлаб чиқилган. Шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирган ёхуд уни жинсий алоқа қилишга мажбур этган ёки фоҳишаликка жалб қилган, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаган шахсларга нисбатан жазодан ташқари бошқа жавобгарлик ва таъсир чоралари ҳам кучайтирилиб. Хусусан, уларга нисбатан: – жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари қўлланилмаслиги; – тамом бўлмаган жиноятлар учун жазо тайинлашда енгиллик берилмаслиги назарда тутилган. Бундан ташқари, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга киритилиши таклиф этилган янги нормага кўра, юқоридаги жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганларга хизмат кўрсатиладиган таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлашлари тақиқланади. Айни вақтда Қонун лойиҳаси бўйича жамоатчиликдан келиб тушган таклифлар умумлаштирилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid