“Тошкент – Новосибирск – Тошкент” халқаро йўналишида поезд қатнови қайта тикланди

2 февраль кунидан 369/370-сонли “Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд ўз ҳаракатини бошлади.
Ушбу йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди. Бугунги кунга келиб йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ушбу йўналиш қайтадан тикланди.
Поезд таркиби 11 та вагондан иборат бўлиб, 3 та купе, 7 та плацкарт ва 1 та ресторан вагондан иборат.
“Тошкент-Новосибирск”йўналишида ҳаракатланадиган 369-сонли йўловчи поезди 2023 йилнинг
Феврал ойида 2, 10, 18, 26-кунлари
Март ойида 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 31-кунлари
Апрель ойида 4, 8, 12-кунлари
Май ойида 6, 14, 31-кунлари
Июнь ойида 4, 12, 20, 28-кунлари
Июль ойида 6, 14, 22, 31-кунлари
Август ойида 8, 16, 24-кунлари
Сентабрь ойида 2, 6, 26-кунлари
Октабрь ойида 12, 24, 28-кунлари
Ноябрь ойида 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 30-кунлари
Декабрь ойида 4-куни
“Новосибирск-Тошкент”йўналишида ҳаракатланадиган 370-сонли йўловчи поезди 2023 йилнинг
Февраль ойида 5, 13, 21-кунлари
Март ойида 1, 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари
Апрель ойида 3, 7, 11, 15-кунлари
Май ойида 9, 17-кунлари
Июнь ойида 3, 7, 15, 23-кунлари
Июль ойида 1, 9, 17, 25-кунлари
Август ойида 3, 11, 19, 27-кунлари
Сентабрь ойида 5, 9, 29-кунлари
Октабрь ойида 15, 27, 31-кунлари
Ноябрь ойида 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари
Декабрь ойида 3, 7-кунлари қатновини амалга оширади.
