platina.uz
Жамият

Метан "заправкалар" фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда

Метан "заправкалар" фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда
Бугун 3-феврал ҳолатига кўра, пойтахтимизда 35 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти қайта тиклангани маълум қилинди. АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида тадбиркорлар билан бўлаётган учрашувда метан «заправка»ларга 5 баробар кўп газ етказиб берилишини маълум қилди. Жумладан, саноат ва хизмат кўрсатишни тиклаш учун, республика бўйича: — кунига 80 млн куб метр газ ва 126 млн кило-ватт соат электр етказиб берилади; — бир ҳафта ичида газ қуйиш шохобчаларига кунлик 5 млн куб метр газ етказиб берилади (ҳозир – 1 млн куб метр).
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid