platina.uz
Жамият

2022 йилда асосий иқтисодий кўрсаткичлар қандай бўлган?

2022 йилда асосий иқтисодий кўрсаткичлар қандай бўлган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига асосан 2022 йилдаги асосий иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинди. Макроиқтисодий кўрсаткичлар 2022 йилда ялпи ички маҳсулот – 5,7 фоиз, саноат маҳсулотлари – 5,2 фоиз, қурилиш ишлари – 6,6 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 3,6 фоизга, хизматлар – 15,9 фоиз, экспорт– 15,9 фоиз, чакана савдо айланмаси – 12,3 фоиз ўсиш суръатлари таъминланди. Ялпи ички маҳсулот ўсишининг 55,1 фоизи – хизматлар, 23,3 фоизи – саноат, 15,5 фоизи қишлоқ хўжалиги ва 7,2 фоизи – қурилиш соҳалари ҳиссасига тўғри келади. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатлари Андижон (8,6 фоиз), Наманган (6,6 фоиз), Самарқанд (5,8 фоиз), Хоразм (5,7 фоиз) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (7,9 фоиз) кузатилди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 2 255 долларни ташкил этди (ўсиш – 3,5 фоиз). Инфляция даражаси 2021 йил декабр ойига нисбатан 12,3 фоиз, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари – 15,6 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 10,7 фоиз ва хизматлар – 8,3 фоизни ташкил қилди. Республикада иқтисодий фаолликнинг ошиши натижасида 90,2 мингта янги кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Натижада, 2023 йил 1 январ ҳолатига жами 523,6 мингта (13,1 фоиз) тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Саноат маҳсулотлари 2022 йилда 551 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди (ўсиш – 5,2 фоиз). Бунда транспорт воситалари ишлаб чиқариш – 39 фоиз, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 24 фоиз, ичимликлар ишлаб чиқариш – 17,6 фоиз, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 14,6 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 6,2 фоизга ўсди. Шунингдек, ҳисобот даврида 74,3 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 2021 йилга нисбатан 4,1 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш суръатлари Андижон (22,6 фоиз), Хоразм (15,1 фоиз), Қашқадарё (10,5 фоиз), Сирдарё (9,5 фоиз), Наманган (9,4) фоиз) ва Самарқанд (9,0 фоиз) вилоятларида кузатилди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 198 трлн сўмни ташкил этиб (ўсиш – 19,4 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари 17,5 фоизга ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 20,4 фоизга ошган. Республика товар-хомашё биржасида умумий битимлар ҳажми 34,3 фоизга ошди. Хусусан, суюлтирилган газ (48,3 фоиз), мис катоди (31,6 фоиз), автомобил бензини (19,5 фоиз), полиэтилен (6 фоиз) бўйича битимлар ошган. Қишлоқ хўжалиги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 364,5 трлн сўмни (ўсиш – 3,6 фоиз) ташкил этиб, тармоқдаги ўсиш полиз (5,9 фоиз), дон (4,7 фоиз), картошка (4,7 фоиз), мева ва резавор (4,6 фоиз), узум (3,9 фоиз) маҳсулотлари ҳисобига таъминланди. Шунингдек, Наманган (4,2 фоиз), Тошкент (4,1 фоиз), Навоий (3,9 фоиз), Қашқадарё ва Самарқанд (3,7 фоиздан) вилоятларида республика кўрсаткичига нисбатан юқори ўсиш суръатларига эришилди. Қурилиш ишлари Қурилиш ишлари ҳажми 131 трлн сўмни ташкил этиб (ўсиш – 6,6 фоиз), асосан Фарғона (12,7 фоиз), Наманган (10,3 фоиз), Самарқанд (10,1 фоиз) ва Навоий (9,3 фоиз) вилоятларидаги ўсиш ҳисобига таъминланган. Ҳисобот даврида 14,2 млн кв метр (1 фоиз) турар-жойлар, 19,1 минг ўқув ўрнига эга мактаблар ва 278 млрд сўм қийматдаги олий таълим муассасалари фойдаланишга топширилди. Хизматлар кўрсатиш соҳаси Бозор хизматлари ҳажми 358 трлн сўмни ташкил этди (ўсиш – 15,9 фоиз). Юқори ўсиш суръатлари молия (29,3 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш (25,5 фоиз), таълим (15,3 фоиз), яшаш ва овқатланиш (14,7 фоиз) хизматларида кузатилди. Бу, асосан, Наманган вилояти (16,6 фоиз) ва Тошкент шаҳридаги (18,2 фоиз) юқори ўсиш суръатлари ҳисобига таъминланган. Шунингдек, чакана савдо товар айланмаси 12,3 фоизга ўсиб, 319 трлн сўмни ташкил этди. Бунда, юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (14,6 фоиз), Наманган (14,2 фоиз), Сурхондарё (13 фоиз), Хоразм (12,6 фоиз) ва Қашқадарё (12,5 фоиз) вилоятларида қайд этилди. Экспорт Экспорт ҳажми 19,3 миллиард АҚШ долларини (ўсиш – 15,9 фоиз) ташкил этди. Жаҳон бозорларида минерал ўғитлар нархининг 1,7 баробарга, қоғоз ва картон – 1,6 баробарга, ип калава – 22 фоизга ошиши экспорт ҳажмининг юқори ўсишига ҳисса қўшди. Экспорт таркибида юқори ўсиш суръатлари хизматлар (53,4 фоиз), машина ва асбоб-ускуналар (41 фоиз), қора металл ва ундан тайёрланган буюмлар (37,1 фоиз), энергия манбалари ва нефт маҳсулотлари (33,8 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (23,9 фоиз) ҳамда кимё маҳсулотлари ва буюмларига (17 фоиз) тўғри келди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid