platina.uz
Жамият

Тошкентда сохта СЭС ходимлари пайдо бўлгани айтилмоқда

Тошкентда сохта СЭС ходимлари пайдо бўлгани айтилмоқда
Тошкент шаҳар Миробод тумани «Мовароуннаҳр» маҳалласи аҳолисига ўзларини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман бўлими ходимимиз дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар пайдо бўлгани айтилмоқда.
Тошкент шаҳар СЭСнинг маълум қилишича, ўзларини «СЭС ходимлари» дея таништираётган фирибгарлар аҳолига келиб чиқиши номаълум дориларни сотмоқда. Шу сабабли фуқароларга зарарсизлантирувчи восита сотаётган «СЭС ходимлари»ни учратганда, хизмат гувоҳномаси, қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши ҳамда зарарсизлантирувчи восита сотишга асос сўрашга ҳақли эканлиги эслатиб ўтилди. Ушбу шахслар талаб қилинган маълумотларни беришдан бўйин товлаганда эса фуқаролар СЭСнинг ишонч телефонига ёки Тошкент шаҳар бошқармасининг телефон рақамига хабар беришлари мумкинлиги айтилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid