platina.uz
Жамият

Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳри Миробод туманида 2 февраль куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди. Маълум қилинишича, соат 13:30 атрофида “Электроаппарат” заводи рўпарасида Labo ва Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Шундан сўнг Matiz Spark’ка бориб урилган. Ҳодисанинг дастлабки сабаби: Labo ҳайдовчиси ҳаракатланиш устуворлигига эга бўлган Matiz русумли автомашина ҳайдовчисига йўл бермай, бурилиш манёврини амалга оширган. Тўқнашув натижасида Labo русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid