platina.uz
Таҳлил

Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши ва қайта тикланмаслигига шошилманг!

Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши ва қайта тикланмаслигига шошилманг!
12 ёшли қиз фожиаси бутун еру кўкни зир титратди. Жамиятимизга иснод бўлди бу қилмиш. Айни шундай акс-садолар орасида Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаси ушбу мудҳиш қилмишга муносабат билдираркан, барча ота-оналарга илтимос билан чиқди: “ўзингиз ҳамроҳлик қилинг ва фарзандларингизни мактабга олиб бориб мактабдан олиб кетинг. Улар билан доимо алоқада бўлинг”. Аммо Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши курашиш лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко бу муносабат юзасидан жиддий саволларни ўртага ташлади: “Бундай мудҳиш ҳодиса рўй бермаслиги учун ота-оналар нечанчи синфгача болаларини ўзлари мактабга олиб келиб-олиб кетишлари керак? Агар тегишли бошқарма марҳума қизнинг онаси ва ёки отаси аҳволини ҳис қилганда ҳеч қачон бундан муносабат билдирмаган бўларди. Негаки аёллар ёшидан қатъий назар бундай қилмиш қурбони бўлишяптиЭслатиб ўтамиз: мазкур мудҳиш воқеа қурбони бўлган қизалоқ 12 ёшда бўлгани Бош прокуратура расмий баёнотида маълум қилинган. Бизда эса асосан бошланғич синф ёшида ота-оналар болани ўзлари ёки оила аъзоларининг бирор вакиллари олиб келиб-кетишини таъминлашга ҳаракат қилишади. 12 ёшдаги болалар эса мактабга, дарсларга ўзлари борадилар, ҳатто мактабга бориш учун бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга қатнайдиганлар бор. Яна Ирина Матвиенко қайд этгани каби ишлайдиган ота-оналар вазият тақозоси билан фарзандларини ҳар доим ҳам мактабдан ўзлари олиб кетиш имконига эга эмас. Шу боис ушбу мудҳиш ҳолатдан бохабар киши борки, айниқса, қизи бор оилалар хавотир ва қўрқувда қолди. Ҳамма оёққа турган, барча бу мудҳиш жиноят учун ўлим жазоси тикланишини талаб қиляпти. Platina.uz жамоаси ушбу масалада жамоатчилик фикрни қўллаб-қувватлайди ва бундай ваҳшийлик учун қонунчилигимизда белгиланган жазо турини кўриб чиқиш шарт ва зарур, деб ҳисоблайди. Яъни айни пайтда кўриб чиқилаётган Бош қомусимизга бу борада қатъий ва аниқ норма белгиланиши шарт. Ўлим жазоси бекор қилинишининг киритилишига шошилмаслик керак. Бу жазони айнан 12 ёшли қиз фожиасидан хулоса қилган ҳолда қўллаш мумкинлигини истисно сифатида сақлаб қолиш лозим. Тўғри, 1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида 33 та модда бўйича ўлим жазоси тайинланиши мумкин бўлган. Кейинчалик жиноий жазолар либераллаштирилиб, 2008 йилгача қонунчиликка мувофиқ икки турдаги жиноят, яъни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун ўлим жазоси қолдирилган. 2008 йил 1 январдан барча жиноятлар учун ўлим жазоси бекор қилинган. Конституцияга киритиш таклиф этилган ўзгартиришда эса нафақат ўлим жазосини бекор қилиш, балки қатъий равишда Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши ва қайта тикланмаслигини кўзда тутиши маълум қилинган. Аммо агар ўлим жазоси айнан 12 ёшли қиз фожиаси каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун ушбу нормани Бош қомусга киритиш бўйича “етти ўлчаб бир кесган” ҳолда сақлаб қолинса, вояга етмаган қизлар бундай мудҳиш ҳолатлар қурбони бўлишидан бугунги каби хавотирда яшамаслигимизга кафолат бўлади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid