platina.uz
Жамият

Расул Кушербаев табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси бўлди

Расул Кушербаев табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси бўлди
Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг тегишли буйруғи билан Кушербаев Расул Хидралиевич Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Кушербаев Расул Хидралиевич ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлиб фаолият юритган. "Табиат ресурслари вазирига маслаҳатчи сифатида фаолиятимни давом эттирадиган бўлдим. Энди она табиатни асраш йўлида мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун ўйлаб юрган кўплаб режаларни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Энг муҳими жамоатчиликдан, одамлардан узилиш бўлмайди. Бундан буён ҳам мамлакат ривожи, келажаги, тақдири йўлидаги масалаларда фаол иштирок этишдан тўхтамайман. Асосий ишлар ҳали олдинда", - дейди Кушербаев.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid