platina.uz
Жамият

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Ўзгидромет хизмати берган шошилинч ахборотга кўра, 2−5 февраль кунлари Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида қор ёғиб, яхмалак юзага келиши мумкин. Маълум қилинишича, А-373 Тошкент-Ўш автойўлининг Қамчиқ довони худудида ва М-39 Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз автойўлининг Тахтақорача (Китоб) довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15 — 20 м/с гача кучайиши, яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин. Шунингдек, 2−6 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
  1. Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
  2. Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
  3. Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  4. Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
  5. Наманган вилояти: Поп туманида;
  6. Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid