Ўзбекистонда 1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

- 2023 йил февралдан адвокатлик тузилмалари адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери”ни бериш амалиётини йўлга қўяди.
- Ордер муқобиллик асосида қоғоз шаклда расмийлаштирилганида, ушбу ордер ҳақидаги маълумотни “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритиш мажбурий ҳисобланади.
- Адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.
- 2023 йил 1 февралдан бошлаб микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда текин қабул қилинади.
- Қонунда назарда тутилган палата томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган қўшимча пуллик хизматлар бундан мустасно.
- Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар аъзо сифатида рўйхатга қўйиш учун Палатага электрон тизим орқали юборилади.
- Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ҳудудий жамоат фондлари ҳисобидан Палатанинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, мос равишда Палата ва унинг ҳудудий бўлинмаларига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.
- 100 дан 300 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига – Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида;
- 300 дан 500 тагача иш ўринларини яратганларга – 2 фоизи миқдорида;
- 500 дан 1000 тагача иш ўринларини яратганларга – 3 фоизи миқдорида;
- 1000 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга – 4 фоизи миқдорида.
