platina.uz
Жамият

Бугун Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида ёмғир ёғади

Бугун Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида ёмғир ёғади
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади,  Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида баъзида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади, баъзи жойларда 12-14° илиқгача бўлади. Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-11° илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid