platina.uz
Жамият

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси муҳим чақириқ билан чиқди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси муҳим чақириқ билан чиқди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Нукус шаҳрида бўлиб ўтган тартибсизликлар доирасида олиб борилаётган жараёнларга нисбатан ҳукуматга муҳим чақириқ билан чиқди...
“Июл ойида Қорақалпоғистонда содир бўлган фожиали воқеалар билан боғлиқ ҳаракатларда айбланган 22 кишига оид суд ўз ниҳоясига етар экан, АҚШ элчихонаси ҳукуматни жамоатчилик шаффофлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ва Ўзбекистон қонунчилигини бузган ҳар қандай хавфсизлик кучлари ходимларини жавобгарликка тортишга чақиришда давом этади”.
Эслатиб ўтамиз: Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 1 июль куни фуқаролар намойишлари бўлиб ўтганди. 2022 йил 28 ноябрь куни эса Бухоро вилоят суди биносида мазкур ҳолат бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланган. Кеча 31 январ куни Нукус тартибсизликларини уюштирганларга нисбатан якунловчи суд бўлиб ўтди ва жиноятда айбдор деб топилган 22 кишига суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар бергандик. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2022 йилнинг ноябр ойида ҳам худди шундай чақириқ билан чиққанди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid