platina.uz
Жамият

Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди

Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Самарқанд вилоятида 5 киши овқатдан заҳарланган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси матбуот котиби хабар берди. Маълум қилинишича, 6 январь куни соат 15:30 атрофида Қўшработ туман Зармитан МФЙ, Зармитан қишлоғида яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаро Н.С. хонадонида яшовчи оила аъзоларидан, турмуш ўртоғи 1972 йил туғилган бемор Ф.С., шунингдек, 3 нафар фарзанди 1996 йилда тўғилган Д.Э., 1998 йил туғилган Ш.Э. ва 2008 йилда туғилган Б.Э. туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига овқатдан заҳарланиш-ботулизмга гумон ташхиси билан ётқизилган. Қўшработ туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан беморларнинг отаси Н.С.дан сўраб-суриштирилганда 2023 йил 5 январь куни соат 17:30-18:00 атрофида оила аъзолари гўштли тўғрама шўрва билан уйда қўлбола усулда тайёрлаган помидор-бодринг тузламасини истеъмол қилганлиги аниқланган. 14 январь куни соат 8:30да 1998 йил туғилган Ш.Э. кўрсатилган реанимацион ёрдамга қарамасдан ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги натижасида “Овқатдан заҳарланиш ботулизм бульвар синдроми” асорати “Диафрагма ва юрак палачи ДВС”синдроми ташхиси билан шифохонада вафот этган. 26 январь куни соат 21:30да 1996 йилда туғилган Д.Э. кўрсатилган реанимацион ёрдамга қарамасдан ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги натижасида “Овқатдан заҳарланиш ботулизм булъбар синдроми” асорати “Диафрагма ва юрак палачи ДВС” синдроми ташхиси билан вафот этган. 2008 йилда туғилган Б.Э.нинг аҳволи яхшиланганлиги учун 17 январь куни реанимация бўлимидан юқумли касалликлар бўлимига ўтказилган. Бемор Ф.С.нинг аҳволи яхшиланиб, ботулизимга хос клиник белгилари қолмаган. Шифохонадаги беморларга специфик, симптоматик ва дезинтоксикацион даво муолажалари давом эттирилмоқда. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида даволанаётган 1971 йилда туғилган фуқаро Н.С.нинг ботулизимга хос клиник белгилари қолмаганлиги ҳамда аҳволи яхшиланганлиги сабабли 23 январь куни қониқарли аҳволда уйига жавоб берилган.
"Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фуқаролардан уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида ботулизм касаллиги содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиради. Шу сабабли қўлбола усулда тайёрланган ва сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмасликни сўрайди", - дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid