platina.uz
Таҳлил

Қоидабузарлик учун жарима ва бонуслар: ҳайдовчилар муносабат билдирди

Қоидабузарлик учун жарима ва бонуслар: ҳайдовчилар муносабат билдирди
2022 йилнинг 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланган эди. Унга кўра, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Қоида бузмаган ҳайдовчиларга эса бонус баллари берилади.
Ушбу тизим амалга татбиқ қилинганига қарийб 2 ой бўлди. Хўш, бу вақт оралиғида ҳайдовчилар қай тартибда ҳаракатланди?

https://youtu.be/f820aTYdekE Ҳайдовчиларнинг фикрини ўрганар эканмиз, қарашлар турлича. Кимдир бу тартиб тўғри, деса, бошқа биров аввал бунга муносиб йўлларда шароит бўлиши кераклигини маълум қилди. Бу борада уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда иш кўрилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилиши энг аввало йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилганлиги билан айниқса аҳамиятли. Биз бу борада ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан изоҳ кутиб қоламиз. < p style="text-align: right;">Aббос ИМОМОВ
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid