platina.uz
Спорт

Ўзбекистон 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди

Ўзбекистон 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди
Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги сенсацион ғалабалари ортидан Ўзбекистон – йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди. Нидерландиядаги халқаро турнир якунида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган «Tour D'or» - «Олтин минора» совринини қабул қилиб олишди. Ўзбекистон шахмат федерациясига Европанинг шахмат совринини франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди. Шунингдек, «Tata Steel Chess-2023» мусобақасида Нодирбек Абдусатторовга мағлубиятга учраган норвегиялик Магнус Карлсен 2022 йилнинг энг яхши шахматчиси деб топилди. Ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш эса 2022 йилнинг энг яхши ёш шахматчиси деб эълон қилинди. У 2022 йилги шахмат Олимпиадасида Нодирбек Абдусатторовга мағлубиятга учраганди. Ҳар икки шахматчи «Tour D'or» совринларига эга чиқди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб, 188 жамоа иштирок этган Олимпиада чемпионига айланганди. Натижада, илк марта ўзбекистонлик 4 шахматчи FIDE рейтингида ТОП-100таликдан жой олганди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid