platina.uz
Жаҳон

Коронавирус пандемияси яна уч ойга узайтирилди — ЖССТ

Коронавирус пандемияси яна уч ойга узайтирилди — ЖССТ
Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 14-йиғилишида коронавирус пандемиясини яна уч ойга узайтириш бўйича қарор қабул қилинди. Қўмита аъзолари СOVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари бошқа респиратор касалликларга нисбатан юқорилигидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Қолаверса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда мазкур хасталикка қарши вакциналар захираси етарли эмас. Экспертлар хулосасига кўра, дунё бўйлаб оммавий иммунитетни шакллантириш инфекцияни жиловлашга ёрдам беради. Бироқ коронавирус келгусида одамлар ва ҳайвонларда доимий патоген бўлиб қолиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ЖССТнинг Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳар уч ойда бир марта йиғилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid