platina.uz
Жамият

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенаторлар сафидан чиқарилди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенаторлар сафидан чиқарилди
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 30 январдаги қарори билан собиқ Тошкент шаҳри ҳокими ва халқ депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди. Қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ваколатлари муддатидан олдин тугатилгани, шунингдек, унинг Сенат аъзоси сифатидаги ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги ёзма аризасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди. Аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатилгани хабар берилганди. Шунингдек, Президент йиғилишда Ортиқхўжаевни Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ишдан олгани ҳақида маълумот бергандик.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid