platina.uz
Жамият

1700 та ҳоким қарори ноқонуний деб топилди

1700 та ҳоким қарори ноқонуний деб топилди
2022 йилда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган суд ишлари сони 4623 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 1700 та аризаси қаноатлантирилган. Яъни қарорлар ноқонуний деб топилган. Бу ҳақда Олий суд маълум қилди. Бундай ноқонуний қарорлар ичида туман ҳокимларига қимматбаҳо машиналарни сотиб олиш ҳақидагилари ҳам бор. Масалан, Сурхондарё собиқ ҳокими Тўра Боболов Бандихон ҳокимига Skoda Kodiaq машинасини сотиб олиш ҳақида ҳужжат имзолаганди, аммо бу қарор ноқонуний бўлгани учун сўнгроқ бекор қилинган. Ўтган йил давомида маъмурий судлар оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15347 та ишни кўриб чиққан, 7459 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган. Қуйи судлар чиқарган 606 та қарор бекор қилинган, 76 таси ўзгартирилган. Олий суд кассация тартибида ўрганиб чиққан 2982 та шикоят ва протестлардан 262 таси бекор қилиниб, 6 таси ўзгартирилган. Кассация инстанциясида 56 та иш такроран кўрилиб, 41 та суд қарори бекор қилинган ва 1 таси ўзгартирилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid