platina.uz
Жаҳон

Европанинг йирик авиакомпанияси банкрот бўлди

Европанинг йирик авиакомпанияси банкрот бўлди
Европанинг йирик ҳудудий авакомпанияларидан саналган Flybe парвозларни тўхтатгани ҳақида Twitter орқали расман хабар берди. Манбага кўра, компания чипталар сотишни ва парвозларни тўхтатган. Чипта савдоларни тўхтатиш ва рейсларни бекор қилиш қарори муносабати билан Flybe деярли барча ходимларини ишдан бўшатишга мажбур бўлди: Натижада, 321 кишидан 277 нафари ишсиз қолди. Британия авиаташувчиси Flybe парвозларни қайта бошлаганидан кейин бир йилдан камроқ вақт ўтиб тўхташини эълон қилди. 2020 йил март ойида Flybe коронавирус туфайли юзага келган оғир иқтисодий вазиятга дош бера олмай, банкрот деб эълон қилди. Flybe биринчи марта Европа Иттифоқи мамлакатларида коронавирусга қарши карантин жорий этилган 2020 йил мартида парвозларни тўхтатган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid