platina.uz
Таҳлил

Маданият вазирлиги “Зўр ТВ”да 2,1 млрд сўмга бир кунлик тадбир ўтказди

Маданият вазирлиги “Зўр ТВ”да 2,1 млрд сўмга бир кунлик тадбир ўтказди
“Янги Ўзбекистон юлдузлари” мукофоти совриндорларини тақдирлаш учун Маданият вазирлиги 2,1 млрд сўм маблағ сарфлаган. 1 дона стаутетка 7 млн сўмдан харид қилинган. Тадбирни ўтказиш учун ҳеч қандай тендер ўтказилмаган, шартнома тўғридан тўғри тузилган. Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг 2022 йил 29 декабрдаги буйруғига кўра, 2023 йилнинг январ ойида “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилиши белгиланган. Унда, мукофот совриндорларини 2023 йил 15 январгача саралаш ва 25 январда “Зўр ТВ” телеканалининг суратга ўтказиш майдонида ўтказиш чоралари кўрилиши айтилган. Яъни вазирлик ҳеч қандай тендерсиз, тўғридан тўғри шартнома орқали тадбир ўтказган. 2023 йил 13 январ куни Маданият вазирлиги ва “Зўр ТВ” ўртасида 2,1 млрд сўмлик шартнома имзоланган. Илова қилинган харажатлар сметасига кўра, вазирлик 1 дона статуеткани 7 млн сўмдан харид қилган. Ренессанс ҳол ижарасига эса 728 млн сўм тўлаган. Шунингдек, реклама ролигини 146 марта “айлантириш” 327 млн сўмга тушган. Маданият вазирлигининг бир кунлик мазкур тадбири солиқ тўловчилар учун 2,1 млрд сўмга тушган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid