platina.uz
Жамият

Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади

Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади
Андижон шаҳридаги 4 қаватли уйда жойлашган хонадонларнинг бирида 30 январь куни газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. Маълум қилинишича, воқеа 30 январь куни соат 14:55 ларда Андижон вилояти Андижон шаҳар 1-кичик даҳада жойлашган 4 қаватли уй 24 уй 50 хонадонда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлган. Чақнаш оқибатида фуқароларни тан жароҳатини олиш ҳолатлари қайд этилмади. Воқеа жойига зудлик билан шаҳар ФВ бўлими ходимлари ва 1 та ёнғин-қутқарув экипажлари, Прокуратура, ИИБ, ССБ, ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ҳодимлари чиқишган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid