platina.uz
Жаҳон

Сурияда очарчилик юқори даражага етди

Сурияда очарчилик юқори даражага етди
Суриядаги очарчилик таҳдиди сўнгги 12 йиллик тўқнашувлар давомида энг юқори даражага етди. Бу ҳақдаБМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури маълум қилди. «Аҳолининг 70 фоизи яқин орада ўз оилаларига озиқ-овқат олиб келиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин»,  — дейилади хабарда. Ташкилот маълумотларига кўра, Сурияда 2,9 миллион одам очарчилик хавфи остида, яна 12 миллион киши барқарор озиқ-овқат манбаларига эга эмас. Ялпи ички маҳсулот Сурия озиқ-овқат билан таъминланмаганлар сони бўйича дунёда олтинчи ўринда эканлигини ва сўнгги уч йил ичида мамлакатда озиқ-овқат нархи тахминан 12 баробарга ошганини таъкидлади. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сурия аҳолисининг 90 фоизи қашшоқликда яшайди, чунки мамлакат иқтисодиёти қуролли тўқнашувлар, қурғоқчилик, вабо, CОVID-19 пандемияси ва қўшни Ливандаги молиявий инқироз оқибатларидан зарар кўрган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid