platina.uz
Жамият

Нукусдаги кўп қаватли уйда газ портлади

Нукусдаги кўп қаватли уйда газ портлади
Бугун, 29 январь куни соат 16:15 атрофида Нукус шаҳри «Темир жол» МФЙда жойлашган 4 қаватли уйда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Натижада, уйдаги бир нечта хонадонларнинг том ва пол қисмлари ўпирилиб, 4-қаватдан 1-қаватгача тушиб кетган. Шунингдек, воқеа натижасида 2 нафар фуқаролар енгил тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига жойлаштирилганлиги билдирилган эди, иккала жабрланган фуқаролар зарурий тиббий ҳамда психологик ёрдамни олишган ва айни вақтда улар шифохонадан чиқарилган. Айни вақтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли идоралар томонидан бинонинг қулаган конструкцияларини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса жойига Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Аманбай Оринбаев ва Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов етиб борди.
"Вазият Фавқулодда вазиятлар вазири томонидан назоратга олинган. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади", — дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid