platina.uz
Жамият

Номаъқул ҳаракатлари сабаб Тошкент вилояти имом-хатиб ишдан олинди

Номаъқул ҳаракатлари сабаб Тошкент вилояти имом-хатиб ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов араб тили курсида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мазкур йўналишдаги буйруқлари, ички тартиб қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига риоя этмаган. 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси йиғилишида Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов масаласи кўриб чиқилди. Унда имом-хатибнинг ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати хабар берди. Йиғилишда имом-хатибнинг мазкур ҳолати имомлик мақомига мутлақо тўғри келмаслигига алоҳида урғу қаратилди. Айниқса, ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган “фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиш”, ва “ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриш” деган бандларнинг А.Баҳромов томонидан қўпол равишда бузилиши деб баҳоланди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамиятда ўзини тутиши, одамлар билан муносабатда намуна кўрсатиши, имомлик мақомига муносиб бўлиши борасида мунтазам тушунтириш ишларини олиб боради. Афсуски, Авазхўжа Баҳромов мазкур хатти-ҳаракати билан меъёрий ҳужжатлар талабларини қўпол равишда бузиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мазкур йўналишдаги буйруқлари, ички тартиб қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига риоя этмагани маълум бўлди. Ички назорат комиссияси Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида хулоса қилди. Шунингдек, бундай шахсларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ўрин йўқлиги алоҳида таъкидланди. Айни кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Авазхўжа Баҳромовнинг мазкур хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бормоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid