platina.uz
Жамият

Azal авиакомпанияси Боку ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйди

Azal авиакомпанияси Боку ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйди
Озарбайжоннинг Azal авиакомпаниясининг 28 январдан Бокудан Урганчга парвозларни бошлади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports мабуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Боку—Урганч—Боку янги йўналиши бўйича мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Урганч Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги тўртинчи шаҳар бўлди. Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бокудан Самарқандга — сешанба ва пайшанба кунлари. Бокудан Фарғонага — пайшанба кунлари. Маълумот учун, 1992 йилда ташкил этилган Озарбайжон ҳаво йўллари (Azal) авиакомпанияси йирик авиаташувчи бўлиб, Boeing ва Airbus самолётларининг замонавий паркига эга бўлган МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятидаги етакчилардан бири ҳисобланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid