platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятидан «Машинасозлар» метро бекатига экспресс автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Тошкент вилоятидан «Машинасозлар» метро бекатига экспресс автобуслар қатнови йўлга қўйилди
Тошкент вилояти Паркент шаҳридан йўловчиларни тўғридан-тўғри пойтахтдаги метро бекатига етказиб қўювчи экспресс автобус йўналиши ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Экспресс автобус Паркент автошоҳбекатидан Янги Ўзбекистон боғи орқали «Машинасозлар» метро бекатига қадар ҳаракатланади. Йўналишда қатновларни ташкил этиш мақсадида «Паркент АТС» МЧЖ томонидан 5 та янги Isuzu NP 26 автобуслари сотиб олинди. Йўналишга жами 8 дона автобус бириктирилган. Қатновлар тонгги соат 5:50 дан бошланади. Автобуслар 15 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Қатнов давомида экспресс автобус фақатгина Янгибозор автошоҳбекатида тўхтаб ўтади. Масофаси 35 километр бўлган ушбу йўналишда йўлкира нархи 6000 сўм этиб белгиланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid