platina.uz
Жамият

Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатди
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар кенгаши депутатлиги муддатидан олдин тугатилди. Тегишли қарор 27 январь куни шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган. Бу ҳақда икки мустақил манба, жумладан, йиғилишда қатнашган депутатлардан бири «Газета.уз»га маълум қилди. Маълум қилинишича, собиқ ҳокимнинг ўзи ваколатини тугатишни сўраб ариза ёзган. Қонунчиликка кўра, сенатор ва кенгаш депутати ваколат муддати давомида дахлсизлик ҳуқуқига эга. Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2020 йил январь ойида ЎзЛиДеП партиясидан 48-сайлов округидан Кенгаш депутати, сўнгра беш йиллик муддатга сенатор этиб сайланган эди. Унинг ваколат муддати 2025 йилнинг январигача ҳисобланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid