platina.uz
Жамият

Гулистонда газ чақнашидан бир киши жароҳатланди

Гулистонда газ чақнашидан бир киши жароҳатланди
26 январь куни Гулистон шаҳар "Намуна" МФЙ Ал-Хоразмий кўчасидаги 62-хонадонда таҳминан ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳодиса содир бўлган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган, хонадон ошхонасининг кириш эшиги ва деразаси қисман шикастланган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага юборилган. Ҳозирда ушбу ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
"Барча фуқароларимиздан хонадонларни иситишда хавфсизлик талабларига риоя этишларини ҳамда газ мосламаларини эътиборсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid