platina.uz
Жамият

Навоийда Afrosiyob поезди қўйлар подасини уриб кетди

Навоийда Afrosiyob поезди қўйлар подасини уриб кетди
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Навоий вилоятида Afrosiyob поезди темирйўлдан ўтаётган қўйларни уриб юборгани акс этган видео бўйича маълумот берди. 24 январь куни Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланаётган Afrosiyob поезди Маликобод ва Қизилтепа (Навоий вилояти) бекатлари оралиғида ҳаракатланаётганда қўйлар подасидан бир неча бош ҳайвонни уриб юборган. 1000 га яқин қўй подаси темирйўлни нотўғри жойда кесиб, ҳимоя панжарасини бузиб ўтган. Воқеа жойидан 300 метр узоқликда чорва молларини ҳайдаш учун махсус ажратилган жой мавжуд бўлган. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти томонидан мазкур ҳудуд бўйлаб қўшимча панжара (икки қаватли тўсиқ) ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, бугунги кунда эски панжараларни тиклаш ва қўшимча панжараларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳайвонларнинг эгаси қоидаларни бузгани сабабли маъмурий жазога тортилиши маълум қилинди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid