platina.uz
Жамият

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштирган

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштирган
Наманган ва Самарқанд вилоятларида корхона раҳбарлари имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. Наманган вилоятининг Норин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.P.” МЧЖ раҳбари А.Х аттракцион жиҳозларини олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит эвазига 228,8 минг АҚШ долларлик жиҳозларини сотиб олмасдан, кредит маблағини “R.I.” хориж компанияси орқали нақдлаштириб олиб ўзлаштирганлиги аниқланган. Шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Z.J.” МЧЖ раҳбари С.Б. иссиқхона қуриш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган 416 млн сўмлик металл буюмларини нақд пулга сотиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid