platina.uz
Жамият

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун 4,5 млрд сўм ажратилади

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун 4,5 млрд сўм ажратилади
Жаҳон банки ногирон фуқароларга грант маблағлари ажратади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида мутасаддилар Жаҳон банкининг масъул мутахассислари билан учрашувда маълум қилинди. Қайд этилишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 49552 нафар ногиронлиги бор фуқаролар истиқомат қилиши, шунингдек, давлат таъминотида бўлган иккита Мурувват уйи мавжудлиги, уларнинг бири катта ёшдаги, иккинчиси эса болалар учун ихтисослаштирилганлиги таъкидланди. Мирзо Улуғбек туманидаги “Мурувват” эркаклар учун интернат-уйининг бир қисми таъмирланаётганлиги, Юнусобод туманидаги “Мурувват” уйи ҳудудида эса боғ ташкил этилаётганлиги қайд этилди. Бундай хайрли ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, 4,5 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Жаҳон банки масъул мутахассислари Ўзбекистон ҳукумати “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияни ратификация қилганлигини, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлардан хабардорлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорлик ўрнатилганлиги, лекин мавжуд ҳолат таҳлил этилганда, ногиронлар учун яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар етарли даражада эмаслигини таъкидлашди. Шунинг учун янги барпо этилаётган кўп қаватли уйлар, замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаларида ногиронлар учун алоҳида йўлакчалар қуриш, уларнинг саломатлигига ғамхўрлик қилиш, айниқса, иқлим ўзгаришлари билан бундай фуқароларнинг соғлигига эътиборни кучайтириш мақсадида грантлар ажратиш тавсия этилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid