platina.uz
Спорт

Шахмат: Нодирбек Абдусатторовда ҳам, Жавоҳир Синдаровда ҳам дуранг!

Шахмат: Нодирбек Абдусатторовда ҳам, Жавоҳир Синдаровда ҳам дуранг!
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «Tata Steel Chess» турнири давом этмоқда. Бугун турнирнинг «Мастерс» гуруҳида 10-тур доирасида Нодирбек Абдусатторов дунё шахмат рейтингида 2-ўринни банд қилган хитойлик Динг Лирен билан дуранг натижа қайд этди. Дуранг натижа қайд этган Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. Нидерландиялик Аниш Гири АҚШ гроссмейстери Уэсли Со билан дуранг ўйнади ва 6,5 очко билан иккинчи ўринда қолди. «Челленжер» гуруҳида 10-турда Жавоҳир Синдаров (2654) ҳам дуранг натижа қайд этди. Ҳамюртимиз нидерландиялик Эрвин ЛьАмига қарши қора доналарда ўйнаб, муроса кўчасини танлади. Ҳозирча Жавоҳир 6,5 очко билан турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid