platina.uz
Жамият

Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

Музработ туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Сессияда шу кунга қадар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Исмаилов Абдурашид Ҳудаярович туман ҳокими лавозимига тасдиқланди. Абдурашид Исмаилов 1977 йил 12 июлда Бойсун туманида туғилган. 2005 йил Термиз давлат университети, 2014 йил Тошкент молия институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги педагог, бюджет ҳисоби ва назорат-молия. А.Исмаилов 1996-2022 йилларда ижтимоий таъминот, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилдан буён Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid