platina.uz
Жамият

Фарғонада эркак ҳомиладор аёлини машинага солиб, ёқиб юборди

Фарғонада эркак ҳомиладор аёлини машинага солиб, ёқиб юборди
Фарғонада «Matiz» автомашинасида ёнғин содир бўлиб, унинг оқибатида автомашина ичидан аёл жинсига мансуб куйган ҳолдаги мурда аниқланганди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса тавсилотларини эълон қилди. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат тахминан 19-00 ларда фуқаро М.У. “Матиз” русумли автомашина бошқарувида ҳомиладор турмуш ўртоғи (шаръий никоҳ асосида) 1987 йилда туғилган М.Х.ни шифохонадан яшаш хонадонига олиб кетаётган вақтида, турмуш ўртоғи уни рашқ қилган ҳолда оғзаки жанжаллашиб келган. М.У. турмуш ўртоғи билан гаплашиб олиш мақсадида, автомашинани Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” стадиони рўпарасида тўхтатган. Шу вақтда, автомашина орқа ўриндиғида ўтирган М.Х. (аёл) ўзи билан уйидан олиб чиққан пластмасса идишдаги “бензин” ёқилғисини дастлаб турмуш ўртоғи М.У.ни, кейинчалик эса ўзини ва автомашина салони ичига сепиб, ёқмоқчи бўлган. Турмуш ўртоғининг ушбу ҳаракатидан қўрқиб кетган М.У. автомашинадан тушиб, ташқарига қочган вақтда М.Х. ёндиргич (зажигалка) билан ўзини ва автомашинани ёқиб юборган. Чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин тезкорлик билан ўчирилиб, тез-тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил жинсли чақалоғини ҳаёти сақлаб қолинган. Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқ шифохонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid