platina.uz
Спорт

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун, 25 январь куни мусобақа доирасида қизлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтди. Финал баҳсида 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Уларнинг беш нафари ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Уч боксчимиз финалда имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан юртимизга қайтади. Яна икки нафар боксчимиз бронза медалини қўлга киритганди. Шу тариқа, ўзбекистонлик қизлар бокс бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Осиё чемпионати-U22да қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди: Олтин медаль:  -48 кг: Фарзона Фозилова -50 кг: Сабина Бобоқулова -52 кг: Феруза Казакова -54 кг: Нигина Ўктамова -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова Кумуш медаль:  -57 кг: Ситора Турдибекова -70 кг: Азиза Зокирова -75 кг: Соҳиба Рўзметова Бронза медаль:  -63 кг: Зиёда Ярашева -81 кг: Саҳобат Ҳусанова Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар жамоаси мусобақага 11 нафар боксчи билан йўл олганди. Йигитлар ўртасида финал баҳслари эртага, 26 январь куни ўтказилади ва унда 10 нафар боксчимиз финалда рингга кўтарилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid